Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Демак, ақл Оллоҳнинг борлигини идрок этади ва у иймон учун йўл қилиб олинади. Ислом ақлни ишлатишни, уни Оллоҳ Субханаҳу ва Таолонинг борлигига иймон келтиришда ҳакамлик қилишни буюрди. Шунинг учун Оллоҳнинг борлигига далил ақлий далилдир.


Олам қадимий, азалий, унинг аввали йўқ ва модда ҳам қадимий, азалий, унинг аввали йўқ, дейишаётганлар айтишмоқдаки: «Олам ўзидан бошқага муҳтож эмас, балки у бундан беҳожат. Чунки оламдаги мавжуд нарсалар модданинг турли суратларидан иборат, демак, улар ҳаммаси модда. Баъзисининг баъзисига бўлган эҳтиёжи уларнинг муҳтожлигини билдирмайди. Чунки нарсанинг ўзига муҳтожлиги эҳтиёж эмас, балки у ўзи билан бошқа нарсадан беҳожат бўляпти. Шунга кўра модда азалий бўлиб, унинг аввали йўқ. Демак, олам ўзи билан бошқадан беҳожат бўлиб, азалийдир».


Бу гапга икки тарафдан жавоб бордир. Биринчиси, бу оламдаги мавжуд нарсаларда якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам йўқдан пайдо қилиш, яратиш қудрати йўқ. Масалан, битта нарса йўқдан пайдо қилиш, яратишдан ожиз. Худди шундай нарсалар унга бир ва бир неча тарафдан келиб қўшилса ҳам ожиз бўлиб қолаверади. Уларнинг яратишдан ожизлиги зоҳир нарсадир. Демак, у азалий эмас. Чунки азалий нарсада ожизлик сифати бўлмай, йўқдан пайдо қилиш, яратиш сифатлари мавжуд бўлиши керак. Яъни, у азалийлиги учун пайдо бўлган нарсалар яралишида унга суяниши керак. Шунинг учун олам азалий ва қадимий эмас. Чунки у яратишдан ожиздир. Бир нарсада йўқликдан яратишга қудратнинг йўқлиги унинг азалий эмаслигига аниқ далилдир. Иккинчидан, юқорида айтиб ўтганимиздек, бир нарса бошқа бир нарсанинг ҳожатини тўсиш учун муайян нисбатга муҳтож. Бунинг баёни қуйидагича:

 

Масалан, «алиф» «бе»га муҳтож, «бе» «жим»га муҳтож, «жим» «алиф»-га муҳтож ва ҳоказо. Буларнинг бир-бирига муҳтожлиги уларнинг ҳар бири азалий эмаслигига далилдир. Бир-бирини тўлдириши ёки бири-бирининг ҳожатини тўсиши ўз-ўзидан бўлмайди. Балки муайян нисбатга мувофиқ юз беради. Бир нарсанинг комиллиги мана шу тартибга мувофиқ ҳолда ёки ундан ташқарига чиқишдан чорасиз ҳолда бўлади. Демак, комил нарса ўз ҳожатини тўсиб, ўз ҳолича комил бўлгани йўқ. Балки бошқа тарафидан қўйилган, бўйсунишга мажбур этилган тартиб асосида ҳожатини тўсди. Бундан келиб чиқадики, комил нарса ва уни комил қилган нарса бир-бирининг ҳожатини тўсиш учун уларга муайян тартибни белгилаб берадиган зотга муҳтож бўляпти. Улар бу тартибга қарши чиқолмайди ва бу тартибсиз бир-бирининг ҳожатини тўсолмайди. Улар бу тартибни белгилаётган Зотга муҳтождир. Демак, нарсалар ҳаммаси бир-бирини тўлдирса-да, ўзидан бошқага, яъни уларни муайян тартибга бўйсунишга мажбур қилувчи Зотга муҳтождир. Масалан, сув музга айланиши учун ҳароратга муҳтождир. Сув модда, ҳарорат ҳам модда, муз ҳам модда. Модда бошқа суратдаги моддага айланиши учун моддага муҳтож, яъни ўзига мухтож бўляпти, бошқасига эмас, дейишади. Лекин воқелик бундан тамоман бошқача, чунки сув музга айланиши учун умуман ҳароратга эмас, балки муайян даражадаги ҳароратга муҳтож. Ҳарорат

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260